Ҳар бир туманда аёл доялар бўлиши керак эмасми? Бизда, Шўрчи туманида, фақат эркак доялар бор экан.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл кишига эркак киши доялик қилиши жоиз эмас. Фақатгина аёл доя шаҳарда топилмай, қаттиқ зарурат юзага келса (беморни ҳаёти хавф остида қолса)гина истисно тарзда рухсат этилган. Лекин бугунги кунда бундай ҳолат кузатилиши қийин масала.
Яна шуни таъкидлаймизки, қизларимизни мана шу соҳаларда ўқиб, этук мутахассис бўлиши ва келажакда халқимизнинг оғирини энгил қилишларига имкон қадар ҳаракат қилишимиз керак. Валлоҳу аълам.