ЭРКАК ВА АЁЛ БИЛЛА ЖАМОАТ БЎЛИБ НАМОЗ ЎҚИШ

ID: 3653

27.10.2025

84

Савол:

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен дадам билан жамоат бўлиб намоз ўқимоқчидим. Мен ва дадам қандай нийят қиламиз

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Агар икки ёки ундан ортиқ кишилар жамоат бўлиб намоз ўқимоқчи бўлсалар, ораларидан бирлари имом, қолганлари иқтидо қилиб ўқийдилар. Шунда иқтидо қилганлар ниятлариг Қиблага йузланган ҳолда, имомга иқтидо қилиб, ўқишни ният қилдим” деб, қўшадилар. Имом бўлгани эса ниятнинг лафзларда айнан бирор қўшимча қўшишлари шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар