ЭМИКДОШ

ID: 3934

05.11.2025

117

Савол:

Мен бир қизга совчи қўйдим қизнинг уйидагилар рози лекин қизнинг онаси мени ёшлигимда бир марта эмизган 2.5 ёшдан кичик болганман бизга никоҳ жоизми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Икки ёшга тўлмаган гўдак бирор аёлни эмса, шу аёл болага сут она бўлиб, маҳрамга айланади. Эри ота ҳукмида, фарзандлари ака сингил ҳукмида бўлади. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Насаб туфайли ҳаром бўлганлар эмиш туфайли ҳам ҳаром бўлурлар» (Имом Муслим ривояти) деганлар. Яъни насаб алоқаси бўйча қайси тоифа аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлса, эмизиш орқали (бировнинг боласини бегона аёл эмизиши туфайли) ҳам ўша тоифа аёлларнинг никоҳи ҳаром бўлади. Мисол учун, туққан онасининг никоҳи ҳаром бўлганидек, эмизган онасининг ҳам никоҳи ҳаром бўлади. Туғишган синглисининг никоҳи ҳаром бўлга¬нидек, эмикдош синглисининг никоҳи ҳам ҳаром бўлади ва ҳоказо. Шу эътибордан қуйидагилар ҳаром бўлади. Демак, бундай ака сингиллар ўртасида никоҳ боғланмайди. Бордийу, билмасдан никоҳ қилинган бўлсалар ёки унаштирилган бўлсалар тезда никоҳни тўхтатиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар