ШУРУҚ (ИШРОҚ) НОМОЗИ

ID: 3070

06.10.2025

418

Савол:

Ассалому алайкум устоз. Биламизки фарз намозларидан ташқари фазилатли намозлар мавжуд Масалан Зухо. Зуҳо намозининг вақти қуёш найза бўйи кўтарилгандан 15 дақиқа ўтиб бошланади ва заволнинг бошланишидан 15 дақиқа аввалигача чўзилади. Энг афзал вақти иссиқнинг тафти кучайган вақтдир, деб белгилаб берганлар олимларимиз. Мени қизиқтирадиган жойи Зухо намозидан олдин яъни қуёш чиққандан сўнг 15-20 минутдан кейин ўқиладиган Шуруқ(Ишроқ) намози мавжуд бўлиб, ҳар бир намозда кириш ва чиқиш вақти бўлганидек мазкур намознинг кириш вақтини олимларимиз қуёш чиққандан сўнг 15-20 минутдан кейин ўқиш жоизлигини айтишган. Лекин мазкур намознинг чиқиш вақти ҳақида маълумот тополмадим. Шу ҳақида маълумот берсангиз илтимос.

Жавоб:

Аксар уламолар наздида, Ишроқ ва Зуҳо намозлари аслида бир намоз бўлиб, аввалгисининг алоҳида тугаш вақти йўқ. Зуҳо намози ўз вақтининг энг аввалида ўқилганида «Ишроқ» дейилади.

«Қувайт фиқҳ энтсиклопедияси»да бундай хулоса қилинган:

بتتبع ظاهر أقوال الفقهاء والمحدثين يتبين: أن صلاة الضحى وصلاة الإشراق واحدة إذ كلهم ذكروا وقتها من بعد الطلوع إلى الزوال ولم يفصلوا بينهما.

«Фақиҳлар ва муҳаддисларнинг сўзларини ўрганиш натижасида маълум бўладики, Зуҳо ва Ишроқ намозлари битта намоздир. Зеро, уларнинг барчаси бу намознинг вақти қуёш чиққанидан то заволгача эканини зикр қилишган ва иккисининг орасини ажратишмаган».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар