ШЕРИКЛИК

ID: 3410

17.10.2025

47

Савол:

Ассалом алайкум. Биз Россияда 2 киши ишлаймиз шеригим ишни гаплашади ва келишади, асбоб ускуналар ҳам уники, ишни мендан кўра яхши бажаради. У умумий келишилган пулдан маълум бир фоизини олиб қолмоқчи унинг иши тўғри бўладими?

Жавоб:

Бунга монелик йўқ. Ушбу келишув фиқҳда "ширкатул аъмол", яъни меҳнат шерикчилиги деб аталади. Бундай шерикчиликда фойдани тенг тақсимлаш шарт эмас, балки ўзаро келишувга кўра бўлади. Шеригингизнинг иш топиши, асбоб-ускуналар уники экани ва маҳорати йуқорилигини эътиборга олиб, унинг кўпроқ фоиз олишига келишишингиз жоиз. Муҳими, бу тақсимот иш бошлашдан олдин иккингизнинг ўзаро розилигингиз билан белгилаб олиниши керак.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар