Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволим шундан иборат: Масалан, менда 1500 доллар маблағ бор. Шу пул эвазига бир телефон олиб-сотиш ишида шериклик қилмоқчиман. Лекин мен фақат пул билан иштирок этаман, савдо жараёнига аралашмайман. Шундай ҳолатда, шариатга мувофиқ соғлом шериклик бўлиши учун қандай шартнома тузишим керак бўлади? Олдиндан жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ илм ва баракангизни зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом. Пул бир томондан, меҳнат иккинчи томондан бўладиган тижорат шариатимизда Музораба дейилади. Музорабада кўрилган фойда ўзаро келишувга кўра тақсим қилинаверади. Зарар эса пул тикувчи томонидан қопланади. Шу қоидага кўра ўзаро ёзма шартнома қилиб ишлашингиз мумкин. Аммо музораба масаласи бир қанча тафсилотга эга бўлгани сабабли Сиз 781503344 рақамидаги Колл марказимизга қўнғироқ қилиб тўлиқроқ маълумот олишингиз мумкин.