ШАЙТОН ҚАНЧА ЯШАЙДИ

ID: 3659

27.10.2025

108

Савол:

Ассалому алайкум домла саволим шу эдики Пайğамбаримиз ҳар бир инсонни шайтони булади мени шайтоним Аллоҳнинг ёрдами билан мусулмон булди дедилар яна эшитганмизки ҳар бир одам боласи туğилганда битта шайтон боласи туğилади шунда биз вафот этганимизда бизга қушилиб уша шайтон ҳам вафот этадими ёки шайтонларнинг раҳбари Азозил каби қиёматгача яшайдими жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ илмизди зиёда қилсин

Жавоб:

Дарҳақиқат, ҳар бир инсонга жинлардан бир қарийн, яъни ҳамроҳ вакил қилиниши ҳақида саҳиҳ ҳадис бор. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Сизлардан ҳар бирингизга албатта жинлардан бўлган ҳамроҳ (қарийн) вакил қилингандир». (Саҳобалар:) «Сизга ҳамми, ё Расулаллоҳ?» деб сўрашди. У зот: «Менга ҳам. Лекин Аллоҳ менга унга қарши ёрдам берди, у мусулмон бўлди ва менга фақат яхшиликни буйуради», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Шуни таъкидлаш лозимки, ҳадисда "шайтон туғилади" дейилмаган, балки инсонга "вакил қилинади" дейилган. Инсон вафот этганидан сўнг ўша унга бириктирилган шайтоннинг тақдири нима бўлиши, яъни ўлиши ёки Иблис каби қиёматгача яшаши ҳақида шариатда аниқ бир хабар келмаган. Бу ғайбий ишлардан бўлиб, у ҳақда фақат Қуръон ёки ҳадисда келган далилга суянилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар