Ёмғир чувалчанги деб аталадиган ёмғир ёғгандан кейин чиқадиган чувалчанг ҳалолми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Чувалчангни ейиш ҳалол эмас. Чунки ер қурт-қўнғизлари, ҳашаротлари ояти каримадаги "нопок" нарсаларга киради. Қуръони каримда шундай дейилади:
وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ ﴿١٥٧ الأعراف﴾
"...пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади" (Аъроф сураси 158-оят). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.