Ассалому алейкум устозлар саволим шундан иборатки чет эллик даъватчиларнинг даъватини олиб улардан илм олиш хавфлими? лекин Улар ашарий ёки мотуридий ақидада бўлиб ва 4 мўтабар мазҳабдан бирини ушлаган Аҳли илим ёки даъватчилар бўлсачи? Ёки барибир ўзимизникиларни эшитиб ўзимизникилардан илм олганимиз ва даъватларини эшитганимиз яхшими? Нима маслаҳат берасизлар? Мен чет элда бўлган пайтимдачи?
Ақидаси Ашъарий ёки Мотуридий ва мазҳаби тўрт мўътабар мазҳабдан бири бўлган Аҳли сунна вал жамоа олимидан, унинг миллатидан қатъи назар, илм олиш жоиз албатта. Бироқ, ҳозирги фитналар даврида даъватчининг ақидаси ва манҳажини яхшилаб текшириш, айниқса чет элда бўлсангиз, янада муҳимдир. Энг тўғри ва хавфсиз йўл – ўзингиз билган ва ишонган маҳаллий устозлар билан маслаҳатлашиб, улар тавсия қилган олимлардангина илм олишдир.