ХАТНА ҚИЛИНАДИМИ?

ID: 100

04.04.2025

171

Савол:

Чақалоқ хатна қилинган ҳолида туғилса, уни яна хатна қилиш шартми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Болаларнинг хатна ҳолида туғилиши воқеликда учраб туради. Хатна суннат амал бўлиб, ислом шиорларидан биридир.

Бир қарашда бу бола хатна қилинган экан, дейдиган ҳолатда туғилган бўлса, уни хатна қилинмайди. Лекин гўдак жинсий аъзосининг бош қисмини ўраб турадиган ортиқча териси бўлса, уни кесилади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:

( صَبِيٌّ حَشَفَتُهُ ظَاهِرَةٌ بِحَيْثُ لَوْ رَآهُ إنْسَانٌ ظَنَّهُ مَخْتُونًا وَلَا يُقْطَعُ جِلْدَةُ ذَكَرِهِ إلَّا بِتَشْدِيدٍ تُرِكَ كَشَيْخٍ أَسْلَمَ وَقَالَ أَهْلُ النَّظَرِ لَا يُطِيقُ الْخِتَانَ ) لِأَنَّ قَطْعَ جِلْدَةِ ذَكَرِهِ لِتَنْكَشِفَ الْحَشَفَةُ فَإِنْ كَانَتْ الْحَشَفَةُ ظَاهِرَةً فَلَا حَاجَةَ إلَى الْقَطْعِ ، وَإِنْ كَانَتْ تُوَارِي الْحَشَفَةَ يُقْطَعُ الْفَضْلُ

“Гўдак жинсий аъзосининг бош қисмини кўрган одам бу хатна қилинган экан, дейдиган даражада кўриниб турса, уни хатна қилинмайди. Яна хатна қилиш қаттиқ оғриқ билан кечадиган бўлса ҳам, уни тарк қилинади. Масалан ёши кекса киши мусулмон бўлса ва биладиганлар бу киши хатнани кўтара олмайди дейишса, хатна тарк қилинади” (“Канзуд дақоиқ” китоби).

“Чунки хатна гўдак жинсий аъзосининг бош қисми очилиб туриши учундир. Агар аъзонинг бош қисми туғма очиқ бўлса, уни хатна қилишга ҳожат йўқ. Бош қисмини тери ёпиб турган бўлса, ўша ортиқча қисм хатна қилинади (кесилади)” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар