Ман бизнес план топширдим, мақулланди ва дейлик 20 млн манга берилди. Энди 18 ойдан кейин ман шу пулни ўзини қайтариб беришим керак экан ҳеч қанақа фоизсиз. Лекин, 18 ой давомида қайси ойларда фойда қилган бўлсам, фойдадан 30% беришим керак бироқ бу пул 20 млн пулга алоқаси йўқ. Яъни фойдадан берилаётган 30%, 20 млн пулни ёпмайди, уни алоҳида ёпиш керак. Шу тартибда ишлаш жоизми?
Тижоратга пул тикиб, фойдасига шерик бўлиш жоиз. Аммо қарз деб бериб, шундан тушаётган фойдага шерик бўлиш рибо ҳисобланади. Чунки биринчи кўринишда яъни тижоратга пул тикишда зарарни ҳам зиммага олинади. Қарз беришда эса зарарни зиммага олиш йўқ.