ФИЛТРЛАНМАГАН СУВДА ҒУСЛ ҚИЛИШ

ID: 3891

04.11.2025

59

Савол:

Ассалому алайкум. Мен ўқишда ўқийман. Баъзида узурли ҳолатим ўқиш вақтига тўғри келиб қолади. Ғусл қилишим учун сув истеъмолга яроқсиз, яъни филтр қилинмаган. Бу сувда йувинсам, танамга зарар келтириб қўйишим мумкин. Шунинг учун ғусл қилгунимча таҳорат қилиб, покланиб турсам бўладими? Бунда лекин кўнглим хотиржам бўлмагани учун намоз ва Қуръон ўқимай тураман.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳайздан сўнг покланиш учун ғусл қилиш фарздир ва таҳоратнинг ўзи унинг ўрнига ўтмайди. Шариатимиз сувдан фойдаланиш аниқ ва жиддий соғлиққа зарар келтирадиган ҳолатдагина таяммумга рухсат беради. Сувнинг шунчаки "филтрланмаган" ёки "ичишга яроқсиз" бўлиши, одатда, йувиниш учун зарарли дегани эмас. Сиз бу сувда таҳорат қила олар экансиз, демак, унда ғусл қилиш ҳам танангиз учун хавфсиздир. Агар зарар ҳақидаги гумон аниқ далилга асосланмаган бўлса, бу васваса ва шайтоннинг ҳийласи ҳисобланади. Бундай ҳолда дарҳол ғусл қилиб, кечиктирилган намозларингизнинг қазосини ўқишни бошлашингиз ва кейингиларини ўз вақтида адо этишингиз шарт. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар