Ассалому алейкум биронта жойни бузса яний уйини бузип бошқа қурмоқчи боса чол чақирип ош бериш керак дейишади агарда чол чақирип ош бермаса оила азолари касал боп қоларкан
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Йўқ, динимизда бундай гап йўқ. Балки янги уй қуриб битгазилганидан кейин, имкониятингизга қараб шукрона дастурхони ёзсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.