синфдошлар билан тўёна йигамиз. базилар 50$ деб сум беради. Базилари 15 кг гуштни пулини беради. Табиийки вакт утгани сари гуштни хам долларни хам нархи кутарилади. 50 $ хозир 610 минг десак вакти келиб 650 минг булади. Шу вазиятда 40 минг сум рибо булиб колмаяптими. Рибо булиб колмаслиги учун нима килишимиз керак. кандай йул тутишимиз керак.
Аслида бу ўзаро ёрдам маъносидаги қарз бўлади. Аммо саволда сўралган ҳолатда кимлардир сўм, кимлардир доллор, яна кимлар гўштга ҳисоблаб пул берар экан. Ҳар ким ўзи нима берган бўлса (доллор берган қанча берган бўлса шуни, сўм берганлар қанча сўм берган бўлса, бошқа нарсани нархига ҳисобламасдан, шу суммани қайтарса) шуни олса жоиз бўлади. Буни энг яхши йўли, биронта ўзгармайдиган пул бирлигида (ҳозирги кунда доллорни мисол қилиш мумкин. Чунки, гарчи доллор ҳам қиймати ошиб, тушиб турсада, бошқа товарларни нархи ҳам шунга кўра ўз қийматларини белгилаяпти) қатъий қийматни белгилаб қўйиш.