ТОШ ВА ДОНГА "ТАҲЛИЛ" АЙТИБ САНДИҚДА САҚЛАШ

ID: 11298

29.04.2026

506

Савол:

Бизнинг қишлоқда шундай одат бор. Инсоннинг вафотидан сўнг ёрдам беради деган эътиқодда тош ёки донларга "таҳлил" айтиб, уларни халтага солиб сандиқда сақлашар экан, бу бор нарсами?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда "таҳлил тоши" ҳақида, хусусан майда тошларнинг ҳар биттасига таҳлил айтиб, "суф" деб чиқиш ҳақида бирор кўрсатма йўқ. Суннатда бори дафн давомида қабр ёнига келиб, бош томонидан уч марта тупроқ сочишдир. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган (https://t.me/diniysavollar/320).

Юртимизнинг аксар жойларида маййитнинг ҳаққига таҳлил айтиш вақтида санаш учун тошлардан фойдаланадилар ва тошларни қабрга кўмиб юборадилар. Ҳатто, баъзи ҳудудларда тошлар маййитнинг фойдасига гувоҳлик беради, деган нотўғри эътиқод ҳам шаклланиб қолган. Лекин, аслида, худди шу таҳлил айтишда тасбеҳлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Динимиз таҳлил айтишда фойдаланилган тошларни қабрга кўмишга буюрмаган. Тошларда ҳеч қандай фазилат йўқ, улар санашга восита, холос. Асосийси маййит учун айтилган таҳлил ва истиғфорлардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар