Ассалому алайкум. Чет давлатлардан бирида динимизда ҳалол бўлган гўштларни, асосан, «ҳалол» деб сотишади. Лекин товуқ фабрикаларида товуқни ток билан ўлдиришар экан. Бу ҳалолми ёки йўқми? Жавобингиз учун раҳмат.
Ваалайкум ассалом. Агар товуқни электр токи билан ўлдириб, сўнгра сўйилса, у ўлакса ҳукмида бўлиб, истеъмол қилиш мутлақо ҳаромдир.
Аммо ток фақат ҳушидан кетказиш учун ишлатилиб, жон танадан чиқмасидан олдин мусулмон инсон тарафидан «Бисмиллаҳ» айтиб сўйилса, унинг гўшти ҳалол ҳисобланади.
Шу сабабли, товуқ ток зарбидан ўлиб қолмаганига ва шаръий қоидаларга кўра сўйилганига тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан кейингина уни тановул қилиш лозим. Валлоҳу аълам.