Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ! Саволим шундан иборатки: бир қанча вақт олдин қариндошимга четдан аппаратлар кераклигини айтди. Чет тилини билганим туфайли у аппаратларни қидириб топдим ва нархини келишдим. 80 сўм турадиган аппаратни 100 сўм деб қариндошимга айтдим (чунки у аппаратни то қариндошимнинг қўлигача олиб келиб бериш менинг бўйнимда эди, шу учун анча вақтим ва ҳаракатим кетди, ундан ташқари аппарат бўйича нимадир муаммо чиқса, ўзим ҳал қилиб берардим). Шу тарзда анча вақт аппарат олиб келдик, мен шу вақт мобайнида озроқ пул ишлаб олдим. Қариндошим билан қанчадир ҳақ эвазига олиб келиб бераман деган келишув бўлмаган (фақат орада 1-2 марта озроқ пул берган, тамом). Товар устига қанчадир пул қўйиб олиб келганман деб айтиш ноқулай, чунки қариндошим. Шу топган пулим менга ҳалол бўладими?
Ва алайкум ассалом! Сиз бу вазиятда сотувчи эмас, балки вакил бўлганингиз учун товарни асл нархида топширишингиз лозим эди, нархни яширинча ошириш эса омонатга хиёнатдир. Меҳнат ва харажатларингиз учун олдиндан келишилган ҳолда хизмат ҳақи олишингиз жоиз эди, аммо ёлғон билан топилган фойда ҳалол бўлмайди. Шу сабабли, олган ортиқча пулларингизни эгасига қайтаришингиз ёки вазиятни тушунтириб, унинг розилигини олишингиз шарт. Валлоҳу аълам.