ТИШДАГИ БРЕКЕТ ВА ПЛОМБА БИЛАН ҒУСЛ

ID: 6669

27.01.2026

179

Савол:

Ассалому алайкум. 1. Тишларимда бир нечта пломба бор. Улардан биттаси яроқсиз ҳолга келгани сабабли уни олдириб, қайта қилдирмоқчиман. Стоматолог тишимни тозалаётганда чиқадиган қон орқали таҳорат бузилса ва шу ҳолатда тишим пломбаланса, бундан кейинги қилган таҳорат ва ғуслларим ҳисобланмайдими? 2. Олдин қилдирган пломбаларимнинг ҳукми қандай бўлади? 3. Синглим тишига брекет қўйдирган. Бу брекетлар олингандан кейин ҳам тишнинг ички қисмига темир доимий қотириб қўйилар экан. Бу ҳолда синглимнинг ғусл ва таҳоратининг ҳукми қандай бўлади? Шу мавзуларда тўлиқроқ жавоб беришингизни сўрайман.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. 1. Уламолар зарурат туфайли тиш қоплатиш ва қоплама (пломба) қўйишни жоиз дейишган. Чунки буни даволаниш деб ҳисобланади. Бу ҳолатда бемор таҳоратли, пок бўлиши шарт қилинмаган. Тиш, қоплама қўйдиргандан кейин таҳорат ёки ғуслда оғзини чайқаганда қопланган тишнинг устини ювиш остини ювиш ўрнига ўтади. Чунки уламолар жароҳат устига бирор нарсани боғлаш вақтида таҳоратли бўлиш шарт эмас, дейишган. Қопланган тиш ва пломбалар ҳам мана шу ҳукмга тушади (“Ал-лубоб фи шарҳил китоб” китоби).

  1. Аввалги қўйдирган пломбаларингизнинг ҳукми ҳам юқоридаги кабидир. Улар даволаниш мақсадида қилингани учун шаръан узрли ҳисобланади. Ғусл ва таҳорат пайтида оғиз чайқаганингизда сув пломба устига тегишининг ўзи кифоя қилади ва ибодатларингиз дуруст бўлади.

  2. Синглингизнинг тишидаги брекет ва ундан кейин доимий қўйиладиган симлар ҳам тишни тўғрилаш ва даволаш заруратига киради. Уларни ҳар таҳорат ёки ғуслда эчиб-тақиш имконсиз ва машаққатли бўлгани сабабли, уламолар сувнинг ўша мосламалар устига ва уларнинг орасига этишини этарли деб фатво берганлар.

Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар