ТИШГА КАРОНКА ҚЎЙДИРИШ

ID: 3268

14.10.2025

112

Савол:

Ассалому алайкум. Мен бу борада ёзилган жавобларни ўқиб чиқдим, ёу тубедан ҳам савол жавоблар кўрдим. Мен олди тишларимнинг ораси очиқлиги боис каронка қўйдирганман , лекин аниқ билмайман у пайтда ғусулли ёки таҳоратли бўлганимни . Ёу тубеда бир домламиз ғусл ва таҳоратли бўлган бўлиш шарт эмас дебдилар , лекин бир бошқа домламиз ғуслли ҳолда бўлиш шарт деган эканлар шунга энди иккиланиб қолдим. Вас вас бўляпман агар жунуб ёки ҳайз ҳолатда каронка қўйдирган бўлса нима қилиш керак . Жавобингиз учун олдиндан раҳмат .

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар зарурат туфайли тиш қоплатиш ва қоплама (пломба) қўйишни жоиз дейишган. Чунки буни даволаниш деб ҳисобланади. Бу ҳолатда бемор таҳоратли, пок бўлиши шарт қилинмаган. Тиш, қоплама қўйдиргандан кейин таҳорат ёки ғуслда оғзини чайқаганда қопланган тишнинг устини йувиш остини йувиш ўрнига ўтади. Чунки уламолар жароҳат устига бирор нарсани боғлаш вақтида таҳоратли бўлиш шарт эмас, дейишган. Қопланган тиш ва пломбалар ҳам мана шу ҳукмга тушади (“Ал-лубоб фи шарҳил китоб” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар