Намоз ўқиётган одам тирноғини ўстириши мумкунми?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Тирноқ ўстириб йуриш – суннатга хилоф, макруҳ амалдир.
Тирноқ олиб йуриш - фитрий суннат, яъни, пок табиатга уйғун ишлардандир. Буни замонавий тилда шахсий гигиена, дейилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар:
الفِطْرَةُ خَمْسٌ -أَوْ خَمْسٌ مِنَ الفِطْرَةِ-: الخِتَانُ، وَالِاسْتِحْدَادُ، وَنَتْفُ الإبْطِ، وَتَقْلِيمُ الأظْفَارِ، وَقَصُّ الشَّارِبِ
“Беш нарса соф фитратдандир: хатна қилиш, қовуқ (туклари)ни қириш; қўлтиқ (туклари)ни йулиш, тирноқларни олиш, мўйлабни қирқиш” (Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Тирноқларни ҳар ҳафта, буни иложи топилмаса, 15 кунда, буни ҳам иложи бўлмаса, 40 кундан ошмасдан олиб йуриш суннат. 40 кундан ошиб кетса, макруҳ бўлади.
Ҳозирда тирноғини ўстириб йуришга қизиқадиганлар йўқ эмас, балки маълум маънода урфга айлантиришга ҳаракатлар бор. Лекин соф инсон табиатига зид бўлган нарса ҳеч қачон безак бўла олмайди, барибир уни жирканч саналаверади. Гўзалликни покликдан излаш керак. Одам йиртқич эмаски узун тирноқларга муҳтож бўлса...
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.