ТИРИКЧИЛИКГА ЭҲТИЁЖГА ОЗИҚ ОВҚАТ ОЛИШ.

ID: 3610

25.10.2025

57

Савол:

Ассаламу алейкум мен уйим олдидаги озиқ овқат дўконидан қарзга озиқ овқат олиб тураман аммо мен хам Дўкондор хам хеч қачон бир биримизга аниқ бир муддат белгиламаймиз,саволим бундай олди берди қилишим гуноҳ эмасми, агар гуноҳ бўлса қандай йўл тутсам тўгри бўлади. Олдиндан Раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Саволда сўралган ҳолат ҳозирги кунда кенг тарқалган. Бу савдо кўринишдан насия савдога ўхшасада, бу шаръий насия савдо эмас, балки, нақд савдо бўлиб, тўлови кечиктирилаётган савдо ҳисобланади. Бунда сотувчи ўз ҳаққидан кечиб ҳаридор ўзи қодир бўлганида тўловни амалга оширади. Насия савдода эса тўлов муддати ўзаро келишилган бир муддатга келишилади (баъзан тўлов кечитирилаёгани сабабли товар нархи қимматлашади) ва сотувчи шу муддатгача пулни тўлиқ талаб қилишга ҳаққи бўлмайди. Саволда сўралган вазиятда эса сотувчи хоҳлаган вақтида тўловни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Демак Сизнинг бу савдонгизни насия деб бўлмайди ва ўзаро ишончга асосланиб муддат белгиланмагани гуноҳга сабаб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар