Ассалому алайкум. Саволим шундан иборатки: Телефонда аҳли илмларимиз, устозларимиз ва ёши улуғларимиз дуо қилганда, "Амийн" дейиш жоизми?
Ваалайкум ассалом. Ҳа, телефон орқали бўладиган жонли мулоқотларда қилинган дуога "Амийн" дейиш жоиз ва савобли амалдир. Масофанинг узоқлиги бунга монелик қилмайди, аксинча, мўминнинг хайрли дуосига ихлос билан шерик бўлиш мақсадга мувофиқ амалдир. Валлоҳу аълам.