ТАҲОРАТ

ID: 5455

24.12.2025

225

Савол:

Ассалому алейкум менинг саволим шуки,мен ҳар доим намоз ўқишдан олдин таҳорат олар эдим чунки жуда тез тез пешобга чиқаман яний таҳоратни орқа олд авратларни йувишдан бошлар эдим. Кейинчалик ҳар гал таҳоратда орқа олд йувиш шарт эмаслигини фақат оғиз бурун қўл йуз оёқ йувилса бўлади деб эшитдим.шу гап қанчалик тўғри. Орқа олд авратларни қайси патйда йувиш тўғрилигини айтсангиз.пешопдан кейин ёки орқа ел келишидан кейин йувиш керакми тушунолмай қолдим қандай қилсам тўғри бўлади очиқроқ ёритиб берсангиз.рахмат

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ел ва уйқу сабабли истинжо (мустаҳаб, орқа ва олд авратларни тозалаш) қилинмайди. Ел ва уйқу сабабли ёки олд, орқа нажосат йўлларидан бошқа жойлардан чиққан нажосат (қон, йиринг каби)лар сабабли истижо қилиш бидъатдир (яъни, динда йўқ иш). Ҳожатхонага кириб, бавл (сийдик) қилганда, фақат олд авратни йувиб олиш савобли амал, аммо мажбурий эмас. Агар сийдик атрофга танга миқдоридан кўп ёйилиб кетса, йувиш фарз бўлади. Катта ҳожатга борганда ҳам шундай: атрофга ёйилмаса, йувиш шарт эмас, йувса савоби кўпроқ. Агар атрофга танга миқдоридан кўп ёйилса, йувиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар