Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инсоннинг бошига жароҳат этиб, унга сув тегизиш мумкин бўлмаса:
- Таҳоратда оғиз, бурунни чаяди, юз, қўлни ва оёқни ювади. Бошга масҳ тортишга келганда, агар бошга мутлақо масҳ тортиш мумкин бўлмаса, масҳ тортишни тарк қилади. Агар мато қўйиб устидан масҳ тортиш мумкин бўлса, шундай қилади. Агар бошнинг ҳаммаси жароҳат бўлмаса, соғ қисмига масҳ тортади.
- Ғуслда ҳам соғ аъзоларнинг ҳаммасини ювади, жароҳатли жой устига масҳ тортади, агар мато қўйиб устидан масҳ тортиш мумкин бўлса, шундай қилади. Агар у ҳам зарар қилса, машни тарк қилади. Валлоҳу аълам.