ТАҲОРАТ

ID: 3838

01.11.2025

133

Савол:

Саволим шундан иборатки агарда киши эҳтилом бўлса ва сув сабаб касал болиб қолмайди, лекин агарда ғусл қиладиган бўлса намоз вақти чиқиб кетадиган бўлса таяммум қилиб намоз ўқиса бўладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Таяммум қилиш лозим бўлган сабаблар

  1. Ярим соатли ёки ундан кўпроқ йўл орасида сувнинг йўқлиги; бу тахминан икки чақиримни ёки тўрт минг қадамни (1848 метрни) ташкил этади.

  2. Сув ишлатса касалликдан ёки унинг зиёда бўлишидан ва ё давонинг секинлашишидан ташвиш бўлса.

3.Сув олдига боришда бирор хавф-хатар (масалан, душман, ваҳший ҳайвон, вабо каби) бўлса.

  1. Сув ўта совуқ, инсонга азият етказиб қўядиган даражада бўлса ва уни иситишга шароит бўлмаса.

  2. Агар сувда таҳорат қилсайу, ўзи ёки шериги ва ҳатто ҳайвони чанқаб, ҳалокатга учраши хавфи бўлса.

  3. Ҳамма шароитлар бор-у, лекин таҳорат қилиб келгунча ийд ёки жаноза намозлари ўқиб қўйилиши эҳтимоли бўлса ҳам таяммум қилинади, чунки бу намозларнинг қазоси йўқ. Аммо жума намозига ета олмаслигини билса ҳам таҳорат қилади, чунки агар жума намози қазо бўлса, унинг ўрнига пешин ўқилиши мумкин. Демак, вақт чиқиб кетадиган бўлса ҳам таяммум қилмасдан ғусл қилиб намозни қазосини ўқиб олинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар