Ассалому Алайком яхшимисиз мани саволим бор эди гусул вожиб бўлган ҳолда гусулни ўрнига тахорат олса бўладими дган савол бор эди албатта бу ҳозирги шароитимдан келиб чиқиб бермоқда ман бу саволни шунақа ҳолатлар болип қовотди кейин тахоратни ўзини олип намоз қивонман кўп пайталада ишда йурган пайтимга тўри келади бунақа ҳолатлар кейин ўртоғимдан эшитдим биз чекароқ жойда турамиз уйни ичида ҳамом йўқ эди қишни совуқ кунларида ҳовлидаги ҳамом ҳам музлайди шу пайтда эр хотин яқинлик қилганидан сўнг гусул ўрнига тахорат олса бўлади дейишади шунга ҳам бироз маслаҳат берсез жавоб учун олдиндан раҳмат узур телефон қилмадим уялдим
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Ғусл вожиб бўлган бўлса, таҳорат ғусл ўрнига ўтмайди. Ўртоғингиз нотўғри айтган. Ҳаммом бўлмаса, уйнинг ичида сув иситиб ғусл қилиш керак. Агар уйни иситиш иложи бўлмаса, ғусл қилса, шамоллаб қолиши аниқ ёки эҳтимоли ўта катта бўлса, то имкон топгунча, таяммум қилиб турса бўлади. Одатда бунчалик имконсиз ҳолат камдан-кам бўлади. Саволингизга янада тўлиқ жавоб олиш учун 781503344 рақамига тел қилинг. Валлоҳу аълам.