ТАҲОРАТ СУВИ ҲАҚИДА

ID: 2023

21.08.2025

225

Савол:

Ассаломуалекум мени саволим таҳоратдан ошган сувди ичса болади диб эшитиб қолдим шу ҳақида малумот берсангиз жавобингиз учун олдиндан рахмат

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Таҳоратдан ортиб қолган сув ҳақида “Ал-Мавсуатул фиқҳия” китобида: “Ҳанафий ва Шофеъий уламолари таҳорат олувчи идишда таҳоратдан қолган сувни ичишни мустаҳаб деганлар. Бунга Али разияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, деган ривоятни далил қилганлар. Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни тик турган ҳолатда, қиблага йузланиб ичади. Хоҳласа ўтириб”, деганлар. Демак, таҳоратдан ортиб қолган сувни ишлатиш ёки ичиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар