Мен яқинда интернетда бир видеода эшитиб қолдим тиш ковагини замаска ёки бломба қилишдан олдин таҳорат ёки ғусл қилиш керак экан йўқса таҳорат ҳар сафар бузилар экан. Мен ҳам тишимни замска қилдиришимдан олдин таҳорат ҳам ғусл ҳам қилмаган эдим. Энди нима қилишим керак? Тишимни бошидан ғусл ёки таҳорат қилиб замаска қилдиришим керакми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар зарурат туфайли тиш қоплатиш ва қоплама (пломба) қўйишни жоиз дейишган. Чунки буни даволаниш деб ҳисобланади. Бу ҳолатда бемор таҳоратли, пок бўлиши шарт қилинмаган. Тиш, қоплама қўйдиргандан кейин таҳорат ёки ғуслда оғзини чайқаганда қопланган тишнинг устини йувиш остини йувиш ўрнига ўтади. Чунки уламолар жароҳат устига бирор нарсани боғлаш вақтида таҳоратли бўлиш шарт эмас, дейишган. Қопланган тиш ва пломбалар ҳам мана шу ҳукмга тушади (“Ал-лубоб фи шарҳил китоб” китоби). Валлоҳу аълам.