"ТАҲЛИЛ ТОШИ" БОР НАРСАМИ?

ID: 799

04.04.2025

12

Савол:

Майитни қабрга қўйилаётганда «таҳлил тошини» сўрашади. Бу тўғрисида бирор саҳиҳ ҳадис борми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Шариатимизда "таҳлил тоши" ҳақида, хусусан майда тошларнинг ҳар биттасига таҳлил айтиб, "суф" деб чиқиш ҳақида бирор кўрсатма йўқ. Суннатда бори дафн давомида қабр ёнига келиб, бош томонидан уч марта тупроқ сочишдир. Бу ҳақида аввал батафсил жавоб берилган.

Йуртимизнинг аксар жойларида маййитнинг ҳаққига таҳлил айтиш вақтида санаш учун тошлардан фойдаланадилар ва тошларни қабрга кўмиб йуборадилар. Ҳатто, баъзи ҳудудларда тошлар маййитнинг фойдасига гувоҳлик беради, деган нотўғри эътиқод ҳам шаклланиб қолган. Лекин, аслида, худди шу таҳлил айтишда тасбеҳлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Динимиз таҳлил айтишда фойдаланилган тошларни қабрга кўмишга буйурмаган. Тошларда ҳеч қандай фазилат йўқ, улар санашга восита, холос. Асосийси маййит учун айтилган таҳлил ва истиғфорлардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар