ТАҲАЖЖУД

ID: 5042

11.12.2025

132

Савол:

Саволим шундан иборатки таҳажжуд намози жаҳрий ўқиладими ёки махфийми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳажжуд намози нафл намозлардан ҳисобланади. Зуҳо намози каби кундузи ўқиладиган нафл намозлар махфий ўқилади. Аммо таҳажжуд каби тунда ўқиладиган нафл намозларни жаҳрий ёки махфий ўқишда ихтиёрли бўлади. Шунга биноан агар ён-атрофда ухлаётган ёки бошқа иш билан машғул бўлаётганларга халал бермасангиз, таҳажжуд намозини жаҳрий ўқишингизга монеълик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар