Таҳажжудни айнан туннинг 3-қисми бошланиши билан ўқиш керакми ёки бомдодга ярим соат қолганда ўқилган таҳажжуд маъқулми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бир қисмида (саволда сўралган вақт ҳам шу учдан бир қисмга тўғри келади) ўқиш афзалдир. Чунки, бу муборак вақтни баракали эканлиги ҳақида ҳадисда шундай дейилган:
عن أبي هريرة رضي الله عنه، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "يَنْزِلُ رَبُّنَا تَبَارَكَ وَتَعَالَى كُلَّ لَيْلَةٍ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا حِينَ يَبْقَى ثُلُثُ اللَّيْلِ الآخِرُ يَقُولُ: مَنْ يَدْعُونِي فَأَسْتَجِيبَ لَهُ مَنْ يَسْأَلُنِي فَأُعْطِيَهُ مَنْ يَسْتَغْفِرُنِي فَأَغْفِرَ لَهُ" (رواه الإمام البخاري والإمام مسلم).
яъни: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қиламан? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини бераман? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечираман” дейди" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Кечанинг охирги учдан бирини билиш учун қуёш ботиши билан субҳи содиқ чиқиши ўртасидаги вақт ҳисобланади. Айтайлик, қуёш соат 18.00 да ботади, субҳи содиқ эса соат 5.00 да чиқади. Оралиқ вақт 11 соат. Бу вақтни учга бўлсак, демак, туннинг охирги учдан бир қисми тақрибан 1.30 – 5.00 оралиққа тўғри келади. Валлоҳу аълам.