ТАХОРАТ

ID: 3700

29.10.2025

631

Савол:

Ассалому алайкум мен ҳозирда мусофирман омборхонада ишлайман. Тахорат олганда истинжони қоғозда қилса бўладими туалетга сув олиб кириш бўлмай қолади баъзида

Жавоб:

Бисмиллаҳир оҳманир роҳим. Олд ёки орқа авратлардан нажосат чиқиб атрофга (суйуқ нажосатларда танга миқдорича, қуйуқ нажосатларда тахминан 4 грамм) ёйилиб кетганида истинжони сув билан қилиш фарз бўлади. Агар ёйилмаса қоғоз, кесак, тош каби нарсалар билан яхшилаб тозалаб артиш кифоя бўлади. Бу масалада кўпинча хатога йўл қўйиладиган жойи шуки, баъзи таҳорат қилмоқчи бўлган одамлар ҳожатга бормаса ҳам албатта олд ва орқа авратларини йувиш шарт деб тушунадилар ва ҳар таҳорат олиш пайтида сув билан аврат аъзоларини йувадилар. Натижада қисқа муддатда турли касалликларга чалиниб, ибодат қилишни ўзларига қийин қилиб оладилар. Аслида, бавл ёки катта ҳожат қилган киши нажосат чиққан жойнинг ўзини йувиши кифоя қилади. Муҳими баданни нажосатдан покланса бўлди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар