ТАХОРАТ

ID: 3396

17.10.2025

60

Савол:

Ассалому алайкум! Мен номоз ўқиётганимда бази вақтлар йиғлайман, шунда бурним оқиб қолади, йиғлаганимдан бурнимдан кўп шиллиқ ажралади, бу холат тахоратимни номозимни бузадими,

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Йўқ бузилмайди. Инсон баданидан пок нарсанинг чиқиши таҳоратни синдирмайди. Шунга кўра, сутнинг чиқиши, терлаш, балғам чиқиши, оғриқсиз кўз ёши билан таҳорат бузилмайди. Инсон баданидан чиққан нарса қон, йиринг, сариқ сув каби нажосат бўлса таҳорат бузилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар