ТАСБЕҲ НАМОЗИДА "ЛА ҲАВЛА ВА ЛАА ҚУВВАТА"НИ ҚЎШИШ

ID: 4483

24.11.2025

37

Савол:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Тасбеҳ намозида "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" тасбеҳини ўзини айтса бўладими ёки "Ла ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ..."ни ҳам қўшиб айтиш керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Тасбеҳ намозида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадиси шарифга кўра, «Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»нинг ўзини айтиш кифоя ва суннатга мувофиқдир. Унга «Ла ҳавла...» калимасини қўшиб айтиш шарт эмас. Ибодатларда ҳадиси шарифда келган лафзлар билан чекланиш мақсадга мувофиқ саналади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар