Ассалому алайкум, менинг саволимнинг умумий мазмуни тармоқли (сетовой) маркетинг ҳақида эди."ЛНС " деб номланган тармоқли маркетинг компанияси бор. Бир одам менга шу бизнесга қўшилишни таклиф бериб оффисида бизнес планни тушунтириб берди. Мен бошида уни олиб сотиш деб тушунибман. Кейин мен интернетдан қидириб кордим , унда домлалар сетовой маркетинг харом деб хулоса йуритишган лекин унинг ҳам жоиз турлари мавжуд деб айтиб кетишган. Планга кўра мен маълум товарни сотиб олишим керак эди ва унга тўлов ҳам қилдим . Улар айтишябдики : сетовой маркетинг ножоиз деб ҳаммасига нисбатан айтилмаган деб. Шунга мен сўрамоқчи бўлганим айнан шу ЛНС сетовой маркетинги ҳақида эди , жоизми ёки ёқ . Янада баътафсилроқ тушунтиришим учун қандай боғлансам болади.
Ва алайкум ассалом. Саволингизга батафсил жавоб олиш учун Фатво марказининг колл-марказига (78 150-33-44) қўнғироқ қилишингиз мумкин.