ТАНДИРНИ ҚИБЛАГА ҚАРАБ ЖОЙЛАШТИРИШ КЕРАКМИ?

ID: 458

04.04.2025

35

Савол:

Яқинда бир киши "тандирни қиблага қараб жойлаштириш керак, бўлмаса барака бўлмайди, қиблага орқа бўлиб нон ёпмайди" деганини эшитдим. Бу қанчалик тўғри, бу бидъат эмасми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Тандирни  қайси томонга қаратиб қуришнинг динга алоқаси йўқ. Тандирни қайси томонга қаратиш қулайроқ бўлса, ўша томонга қаратиб қуриш мумкин.

Саволда келгандек эътиқодда бўлиш шумланишдир. Динимизда шумланишдан қайтарилган.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر. (أخرجه أحمد وابن ماجة)

яъни: “Касаллик йуқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб йуриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар