Ассалому алайкум турмуш қурганимиздан 3 йил бўлди фарзанд бўлмади эко қилдик баъзи сабабларга кўра тушуб қолди аёлимни ота онаси уйига алдаб чақириб бормайсан ажрашасан деб туриб олган уйига борсам аёлимни дада аяси сенлардан фарзанд бўлмайди фойдаси йўқ деб кетавер ажрашади деб туриб олган мени ота онамни ҳақорат қилди аёлим ҳам ажрашаман уйдагилар нима деса шу уларни норози қилолмайман деди жаҳил бн уйга келиб ажримга ариза берсанг бориб талоғингни бераман деб ёздим sms қилиб йубориб ортидан 3 талоқсан деб ёздим борганимда 3талоқ деб айтаман борсам демоқчи эдим адашиб ёздим. йутбда талоқ масаласини кўриб қўрқиб ҳар куни тавба намозини йиғлаб тавба қилдим билмагандим гуноҳи бунчалик катталигини кечир Аллоҳ тавба қилдим деб намоз ўқийман истиғфор айтаябман 40 мингтага етказиш ниятим бор. еткизсам 40 мингтага истиғфор айтсанг Аллоҳни ваъдаси бор экан енгилик бола чақа қандай гуноҳи бўлса кечаман деган ваъдаси бор экан шунга ишониб айтаябман умидаман. шунда Аёлимга талоқ тушдими борганда 3талоқ деб айтаман деб айтмоқчи эдим ёки бориб айтганимда тушадими талоқ айтмасам ҳам бўладими Шунчалар қийналаябман афсусдаман Аллоҳни Аршини қимирлатиш ниятим йўқ эди деб Қайсидир домила талоқ қўйдингми энди ажрашасан бошқа эркак никоҳига ўтади аёлинг бегона эркак аёлингни тамини ҳис қилсин кейин эркак бўлсанг қайтиб ол деган маърузасини эшитгим Бир одам 3талоқдан кейин ажрашиб танишига эркакга никоҳлаб ундан ҳам ажратиб ҳотинини ҳайз идасидан чиқариб айта никоҳланибди шунга нима дейсиз ҳалолми
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Талоқ масаласи жиддий мавзу, шунинг учун жонли мажлисда эр-хотин иштирокида, барча тафсилотлари бирма-бир сўраб жавоб берилади. Сиз Тошкентдаги Фатво марказига келинг.