ТАЛОҚ

ID: 2223

28.08.2025

972

Савол:

_Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, ҳурматли устоз. Менда шахсий муаммо бўйича фатво сўрамоқчиман. Мен 2024-йил куз фаслидан бошлаб эримдан алоҳида яшаяпман. У ўша пайтда Россияга кетган. 2025-йил 11-март куни у менга Telegram орқали “3 талоқ қилдим” деб ёзди. Биз ўша пайтда жанжаллашаётган эдик, у жаҳлда эди. Саволларим қуйидагича: 1. У айтган “3 талоқ қилдим” жумласи шариат бўйича учта талоқ ҳисобланадими ёки битта талоқ саналадими? 2. Агар бу битта талоқ саналса, идда муддаси (3 ҳайз даври ёки 3 ой) аллақачон ўтиб кетган бўлса, биз қайтишимиз учун янги никоҳ ўқитишимиз шартми? 3. Агар бу уч талоқ ҳисобланадиган бўлса, бизнинг қайтадан бирга яшашимиз мутлақо жоиз бўлмайдими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Талоқ жиддий масала бўлгани боис икки томон биргаликда аҳли илм устозларга мурожаат қилишлари тўғри бўлади. Масала икки томон иштирокида ўрганиб чиқилади ва хулоса қилинади. Китобларимизда келган умумий қоидаларга кўра, 3 талоқ қўйилгани томонлар иштирокида аниқланса, бу каби ҳолатда қайта никоҳ ўқитиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар