Ассалому алайкум. Мен Аср намози нинг биринчи ракатига зам сура қилиб Такосур сурасини ўқидим. Такосур лафзини Қурони каримда ёзилгани каби талаффуз қилолмай қолдим. Сажда савҳ эса саловат айтиш жараёнида қилиб қўйдим. Энди намозимнинг ҳукми қандай бўлди? Умуман олганда қайсидир сўзни аслидек талаффуз қилмасликнинг оқибати қандай? Намозда буни оятнинг бошидан бошлаш мумкинми? Жавоб учун олдиндан рахмат
Ва алайкум ассалом. Сиз айнан қайси сурада қайси калимани буздим деб ўйлаётганингиз ва қандай талаффуз қилганингизни 781503344 рақамига қўнғироқ қилиб айтсангиз шунга кўра ҳукм айтиш тўғри бўлади. Аслида Қуръоннинг маъноси қўпол бузилса, шу намозни қайтариб ўқиш вожиб бўлади. Қўпол бузиш, дегани жаннат ўрнига дўзахни, мўмин ўрнига мушрикни, ҳидоят ўрнига залолатни ва шу каби аксларни қироат қилиб йуборишга айтилади.