ТАВОФ

ID: 2712

22.09.2025

176

Савол:

Ассалому алайкум. Умра зиератидаман. Умра ниятида тавоф килдим. 4 тафовдан кейин бироз кучанганимда озрок сийдик чиккан дек булди унака эмасдир деб ибодатларни давом эттирдим. Тахоратхонада куйилган латтамни курдим. Сийдик из ва хиди йук эди.мехмонхонага келсам хиди бордек. Энди жиноят килган буламанми

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Аллоҳ таоло ибодатингизни қабул қилсин. Сиз таҳоратхонада қараганингизда изи ва хиди йўқ бўлса, тавофингизда муаммоқ йўқ. Меҳмонхонада кўрганингиз кейин чиққан бўлиши ҳам мумкин, шунинг учун бу билан жиноят қилган бўлиб қолмайсиз.

Мабодо тавоф вақтида сийдик чиққани аниқ бўлса, унда ҳукми нима бўлади? Бу ҳолатда тавоф нуқсонли бўлиб қолади ва бу сабабли бир қўй сўйиш вожиб бўлади. Аммо таҳорат олиб тавофни қайта қилиб қўйилса (ҳатто эҳромдан чиққан бўлса ҳам), қўй сўйиш зиммангиздан соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар