ТАВОФДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ БУЗИЛСА, САЪЙ ҚИЛИШ

ID: 4672

29.11.2025

88

Савол:

Умрада тавофни тугатгандан сўнг, саъйга ўтишдан олдин таҳорат бузилса, Сафо ва Марва орасида саъй қилса бўладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, саъй қилса бўлади. Чунки Сафо ва Марва орасида саъй қилиш учун таҳорат шарт эмас, балки суннат амалдир. Аммо ибодатнинг комил бўлиши ва кўпроқ савобга эришиш учун имкон қадар таҳоратли бўлишга ҳаракат қилиш афзал саналади. Шундай бўлса-да, узрли сабаб билан таҳоратсиз бажарилган саъй ҳам шариатга кўра тўлиқ ва дуруст ҳисобланаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар