СУПУРГИ

ID: 2713

22.09.2025

199

Савол:

Кечаси шомлан Сонг ховли кочаларни супурса боладими

Жавоб:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Ҳа, шомдан кейин ҳам кўча ёки ҳовлиларни супуриш мумкин, бунда шаръий томондан бирор монеъ йўқ. Айрим кишиларнинг шомдан кейин кўча ёки ҳовлини супуриш камбағалликка сабаб бўлади, дейишлари ирим-сиримдан бошқа нарса эмас. Бундай сўзларга эътибор берманг. Тозалик, поклик иймондандир, шундай экан, бу нарса асло фақирликка сабаб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар