Динимиз сув ичишни - утириб, 3 хуплаб, шошмасдан ичишни тавсия берган. Манда шу масалани ойдинлатиш учун савол тугилди - Утириш айнан кандай шаклда булиш керак (курсида утириб, чордона куриб, чап оёгини кукрак ва коринга теккизган холатда унг оёкни остига тушак килиб утриб, бавил килган холатдаги сингари утириб)? - Хуплаб ичиш кандай шаклда булиш керак (йутумлар орасида канча сониялар утиш керак, ичиб булгандан сунг канча вакт турмаслик керак)?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сувни ўтириб ичиш суннат амали. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти). Ўтиришни айнан қандай бўлиши қатъий белгилаб қўйилмаган. Қандай қулай бўлса шундай ўтирилаверади. “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликда уч марта нафас олар эдилар” (Имом Муслим ривояти). Сониялар, дақиқалар ёки йутумлар билан эмас, урфда маълум бўлган бир муддат эътиборли ҳисобланади. Валлоҳу аълам.