Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Биз жамоа бўлиб стартап (онлайн таълим платформаси) бошлаганмиз. Иш бошлаш учун жамоа аъзолари иш ҳақи ва платформани ишлаб чиқиш учун маблағ жалб қилмоқчимиз. Маблағ жалб қилишнинг иккита varianti бор: 1) Стартапнинг 10 фоизини маълум пулга ҳисоблаб, инвестордан маблағ олсак. Стартапимиз даромадга чиққандан кейин инвестор бизнинг доимий жамоадошимизга айланади ва даромаднинг 10 фоизи уники бўлади. Бу ҳолатда стартап ривожланса ҳам, ривожланмаса ҳам олинган инвестиция қайтарилмайди. 2) Бировдан қарз олсак ва унга стартапимизнинг 5 фоизини бериб, жамоамизга қўшиб олсак. Бу ҳолатда стартап ривожланса ҳам, ривожланмаса ҳам олган қарзимизни ҳеч қандай устамаларсиз қайтариб берамиз. Шу иккала ҳолатда рибо бор-йўқлиги, жоиз ёки жоиз эмаслиги тўғрисида маълумот берсангиз.
Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ. 1) Бу амалиёт шаръий жиҳатдан шерикчилик шартномаси деб баҳоланади ва бу жоиздир. Чунки бунда инвестор фойдага ҳам, зарарга ҳам шерик бўлиш шарти билан маблағ тикмоқда. Яъни иш юришмаса, унинг пули куяди ва сизлардан қарз сифатида қайта талаб қилинмайди.
Валлоҳу аълам.