СОҚОЛ ЎСТИРУВЧИ ДОРИЛАР

ID: 5005

11.12.2025

136

Савол:

Мени ёшим 20 да . Шу менда сокол чикиши жуда кеч болмокда. Балки генетикаданми билмадим. Ва сорамокчи болганим хозрги кундаги сокол остирувчи суйукликлар,препаратлар жоизми ? Жавоб учун рахмат

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соч аёл кишига зийнат бўлганидек, соқол эркак кишини зийнати ҳисобланади. Агар табиий ҳолатда соқол чиқмаган бўлса, уни қандайдир воситалар билан ўстириш талаб этилмайди. Шу билан бирга соқол ўстирувчи дори воситалари инсон саломатлигига салбий таъсир қилмаса, ундан фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар