Умра қилгандан сўнг, агар инсон бир ўзи келган бўлса, ўз сочини ўзи кесиши мумкинми? Шунингдек, шериклари билан келган бўлса ҳам, сочини ўзи кесиб эҳромдан чиқиб олиши мумкинми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра амалларини тўлиқ бажариб бўлгач, киши ўз сочини ўзи олиши ёки қисқартириши жоиздир. Бу ҳукм инсон сафарга ёлғиз чиққан бўлса ҳам, шериклари билан бўлса ҳам ўзгармайди ва ўз сочини кесиши биланоқ у эҳромдан чиққан саналади. Валлоҳу аълам.