Ассалому алайкум. Сочни кератин қилдириш мумкинми ва бу амал ҳалолми?
Ваалайкум ассалом. Агар кератин сочда сув ўтказмайдиган қатлам ҳосил қилмаса ва ғусл ҳамда таҳоратда сувнинг соч толалари ва илдизларига этиб боришига тўсқинлик қилмаса, ундан фойдаланиш жоиздир. Шунингдек, ишлатиладиган модда саломатликка зарарсиз бўлиши, таркибида нажосат бўлмаслиги лозим. Ушбу шартлар бажарилган тақдирда, бу амал дуруст ҳисобланади. Валлоҳу аълам.