СИЙДИК ТОМЧИСИ ЧИҚҚАНДА ҚАЙТА ИСТИНЖО ҚИЛИШ

ID: 6500

24.01.2026

192

Савол:

Ассалому алайкум. Мен ҳар доим кичик бавлдан кейин истибро қиламан, кейин истинжо қилиб, жинсий аъзоимни артаман. Ҳар эҳтимолга қарши сийдик томмасин деб, аъзойимни артганимдан сўнг юмшоқ салфеткани буклаб, учбурчак қилиб, жинсий аъзо учига қўйиб ичидагини шимдириб, қуритиб оламан. Салфетка озгина миқдорда нам бўлиб чиқади. Шунда мен озгина бўлса ҳам сийдик чиққани учун яна истинжо қилишим керакми ёки озгина чиқса зиёни йўқми? Илтимос, шу ишимга аниқлик киритиб берсангиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Агар чиққан намлик фақат салфеткага шимилиб, баданнинг бошқа қисмига тарқалмаган бўлса, қайта истинжо қилиш лозим эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар