САФАР

ID: 3234

12.10.2025

157

Савол:

Ассалому алайкум Эри йўқ аёлнинг ўғил фарзанди вояга етмаган бўлса, у аёлга маҳрам ҳисобланадими, яъни умрага бирга борса бўладими?

Жавоб:

Сафарга чиқадиган аёлга ҳамроҳлик қилувчи маҳрамнинг балоғатга етган бўлиши шарт. Ўғил бола эҳтилом бўлиши ёки ўн беш ёшга тўлиши билан балоғатга етган ҳисобланади. Шунинг учун, вояга етмаган ўғил фарзанд онасига умра сафарида маҳрам бўла олмайди. Бу ҳолатда аёл киши бошқа бир шаръий маҳрам билан сафарга чиқиши ёки маҳрами балоғатга етишини кутиши лозим.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар