Ассалому ъалайкум, мен ҳорижга сафарга чиқган эдим 4 йил муддатни нийят қилиб, лекин сафар мобайнида ноқонуий мигрант бўлиб қолдим, шу сабабли 4 йил бўлганда уйга қайта олмадим, ҳозир эса қачон қайтишим аниқ эмас, лекин агар мени мигратсиядагилар ушлашса дарров ўзбекистонга жўнатишади, шу ҳолатда(ноқонуний мигрант) бўлганимдан кегин мени намозларим қаср қилиб ўқилиши керакми...? Биз йурган давлатда бир имом ушбу ҳолатдагилар намозларини қаср қилиб ўқишлари керак деган эдилар. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом. Йўқ қаср қилмайсиз. Сиз агар борганингиздаёқ 15 кундан кам тураман деган мақсадда борган ёки қачон қайтишингизни билмаганигизда эди Сиз қаср қилиб ўқир эдингиз. Аммо Сиз аввал бошдан 15 кун ва ундан кўп туриш мақсадида сафарга боргансиз ва манзилга етиб боришингиз билан муқимга айлангансиз. Энди ниятингизни ўзгаришини ўзи билан мусофирга айланиб қолмайсиз. Чунки фиқҳий қоидаларга кўра мусофирни ниятини ўзгариши билан эмас, балки нияти билан бирга сафар қилиши муқимликдан мусофирга айлантиради. Муқим бўлишда эса буни акси, яъни ниятни ўзгариши билан мусофир муқимга айланади.